1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
***
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Эртага, 1 март куни ушбу ажойиб мисралар муаллифи, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфиянинг таваллуд куни. Бу йил адабиёт ва шеъриятимизга бетакрор мерос қолдирган шоира таваллудининг 111 йиллиги нишонланмоқда.

Хусусан, бугун, 28 февраль куни Адиблар хиёбонида ўзбек халқининг севимли адибаси Зулфия Исроилова таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан «Дийдор бахти насиб яна сиз билан» мавзусидаги тадбир ўтказилди. Унда шоира ҳаёти, унинг ибратли умр йўли ҳамда ўзбек адабиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди.



Иштирокчилар томонидан адибанинг шеърларидан намуналар ифодали ўқилиб, унинг ижодий мероси кенг ёритилди. Шоира хотирасини абадийлаштириш мақсадида хиёбонида ўрнатилган ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди. Маънавий руҳда кечган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.



Шоиранинг Ватанга муҳаббат, садоқат ва вафо туйғуларини тараннум этган шеърлари бугунги ёш авлод тарбиясида ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.



Зулфия Исроилова 1915 йил баҳорнинг илк нафаси уфурган, табиат қаҳратон қиш уйқусидан секин уйғона бошлаган 1 март санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Шоира 81 йиллик нурли ҳаёт йўли мобайнида аёлнинг ички дунёси, орзу-армонлари, матонати ва меҳрини ифодалаган нафис шеърлар ёзди. Адибанинг ижоди нозик лирика, аёл қалби, муҳаббат, садоқат ва Ватанга меҳр туйғулари билан ажралиб туради.
Зулфия ижодининг асосий йўналишлари муҳаббат ва садоқат унинг шеърларида муҳаббат пок, садоқатли ва сабр-тоқат билан йўғрилган. Турмуш ўртоғи, шоир Ҳамид Олимжон вафотидан сўнг ёзган шеърлари чуқур изтироб ва садоқат намунаси бўлган. У шеърларида аёлни жамиятнинг таянчи сифатида улуғлайди.
Муҳсин Умурзоқов,
Юнус Бўриев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг