Март ойида қандай об-ҳавога гувоҳ бўламиз?
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» жорий йилнинг март ойи давомида кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу ой бошида иқлим баҳорий беқарор бўлиши кутилмоқда.
Баҳорнинг биринчи кунида кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ бўлган қуруқ об-ҳаво бўлади. 2 март куни Ўзбекистон ҳудудига жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
Кейинчалик, ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача ёғингарчилик даврий бўлиб, текислик ҳудудларда танаффус билан ёмғир ёғади, ёғингарчилик тоғларда ёмғир ва қор кўринишида бўлади. Бу даврда ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда (бу иқлим меъёрига мосдир), айрим кунларда 6-9 даража илиққача пасайиши мумкин.
Март ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқдан 8-13 даража илиққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 23-28 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ҳарорат пасайиши даврлари қисқа бўлади, исиш даврлари эса — давомий бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг