Тошкентда прокурор ёрдамчиси 15 минг доллар билан ушланди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Учтепа тумани прокурори ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган, ҳозирда Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлган мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганини рўкач қилиб, ундан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ушбу мансабдор шахс ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 15 минг АҚШ долларини ўзига тегишли автомашинада олиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур прокурор ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг