Сурхондарёнинг 4 туманида 5 минг гектарда лимончилик плантацияси ташкил қилинади

12:31 27 Февраль 2026 Сиёсат
337 0

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятидаги 49 минг гектар томорқанинг 35 минг гектарида 3-4 марта ҳосил олинмоқда. Бундай кўрсаткич бирорта вилоятда йўқ. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилди.

Термиз туманидаги «Томорқа мактаби»да томорқага илм билан ёндашиб, бир йилда 5 мартагача экин экиш ўргатиляпти. Мазкур тажриба бутун Сурхондарёда йўлга қўйилса, маҳсулот етиштириш ҳам, экспорт ҳам, энг асосийси, деҳқонларнинг даромади ҳам кўпайиши таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Худди Термиз туманидаги каби Ангор, Узун, Деновда «Томорқа мактаблари»ни ташкил қилиш, уларда йилига 10 минг аҳолини ўқитиш топширилди. Умуман, Термиз тумани тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда 2 тадан «Инновацион томорқа мактаблари» ишга туширилади.

Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун туманларидаги 5 минг гектарда лимончилик плантацияси ташкил қилинади, Олтинсойдаги 6 минг гектарда экспортбоп узум етиштириш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Узун туманида Япония тажрибаси асосида яратилган қуритилган хурмо ва анжирнинг миллий брендини тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер