Хивадаги «дом»да 3,7 миллиард сўмлик газ талон-торож қилинди

11:38 27 Февраль 2026 Жамият
227 0

Хива шаҳридаги кўп қаватли уйда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, Хоразм вилояти Хива шаҳрида филиал комплаенс назорат тузилмалари, маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилган.

Текширув давомида шаҳарнинг «Қиёт» МФЙда жойлашган «Ф. Ҳ.» МЧЖга қарашли кўп қаватли уй хатловдан ўтказилган. Маълум бўлишича, ушбу уй таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига уланган ҳолда «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 3 миллиард 730 миллион сўм зарар қайд этилган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер