Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман — Саида Мирзиёева

10:31 27 Февраль 2026 Жамият
323 0

Президентимизнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарорини ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Маълум қилинишича, бунинг учун махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази кеча, 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, умуман, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказган.

Берилган ҳисоботларга кўра, бугун-эрта «ақлли» светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.

«Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман», дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Мирзиёева, шунингдек, пойтахт учун ўта муҳим, жуда зарур бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер