Ўтган йили Ўзбекистонда 10 миллион тоннадан ортиқ донли экинлар етиштирилди

12:49 26 Февраль 2026 Жамият
312 0

2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 10 112 087 тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўтган йили етиштирилган донли экинлар ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич Фарғона вилоятида қайд этилиб, ҳудудда йил давомида 1 147 009 тонна донли экинлар етиштирилган. Ундан кейинги ўринларда 1 016 447 тонна кўрсаткич билан Самарқанд вилояти иккинчи, 954 617 тонна ҳажм билан Қашқадарё вилояти учинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, 2025 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида 393 256 тонна, Андижон вилоятида 788 663 тонна, Бухоро вилоятида 761 690 тонна, Жиззах вилоятида 892 369 тонна, Навоий вилоятида 308 258 тонна, Наманган вилоятида 831 942 тонна, Сурхондарё вилоятида 888 322 тонна, Сирдарё вилоятида 635 304 тонна, Тошкент вилоятида 769 613 тонна ҳамда Хоразм вилоятида 724 217 тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 13 фоизга кўпайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер