Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлади (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 25 февраль куни соат 14:47 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига «112» тизими орқали Қўқон шаҳар Бўстон МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур мурожаатга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб борган ҳамда ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган. Вазият тўлиқ Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назоратига олинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур вазият оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг