Ўзбекистонликлар 2025 йилда яшаш ва овқатланиш учун қанча маблағ сарфлади?

15:19 25 Февраль 2026 Иқтисодиёт
833 0

2025 йилда Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 227 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўтган йилда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайт этилиб, пойтахтда бу миқдор 38,7 трлн сўмни ташкил қилган. Ундан кейинги ўринларда 26 трлн сўм маблағ билан Самарқанд вилояти иккинчи, 23,6 трлн сўмлик кўрсаткич билан Наманган вилояти учинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, йил давомида мазкур турдаги хизматлар учун Қорақалпоғистон Республикаси 12,4 трлн сўм, Андижон вилояти 15,1 трлн сўм, Бухоро вилояти 11,6 трлн сўм, Жиззах вилояти 6,9 трлн сўм, Қашқадарё вилояти 20 трлн сўм, Навоий вилояти 6,9 трлн сўм, Сурхондарё вилояти 9,8 трлн сўм, Сирдарё вилояти 4,4 трлн сўм, Тошкент вилояти 16,1 трлн сўм, Фарғона вилояти 22,8 трлн сўм ҳамда Хоразм вилояти 12,6 трлн сўмни ташкил этган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда 10,4 фоизга ўсиш қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер