«Ўзгидромет» кучли шамол ва чанг-тўзонлардан огоҳлантирди
Иллюстратив фото
Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида кучли шамол эсиши, чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кечга томон шамол тезлиги 12-15 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Прогнозларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, шимолда ҳам ёмғир, қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида эса кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 18-23 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шунингдек, сел-сув тошқин ҳодисалари ҳам юзага келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг