Фуқаро автомобилидан 1 268 дона сифатсиз алкоголь топилди
Чортоқ туманида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Текширув давомида фуқаро Х.М.нинг бошқарувидаги «Changan» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилган. Маълум бўлишича, автотранспорт воситаси юк хонасида 24 турдаги 1 минг 268 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Суриштирувлар давомида мазкур сифатсиз алкоголь маҳсулотлари сотиш мақсадида Қўқон шаҳридан Чортоқ туманига олиб келингани аниқланиб, тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг