Ёш оилаларга уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасини 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотида ҳар йили юртимизда 270 мингга яқин янги оила пайдо бўлаётганини қайд этди.
«Ёш оилалар учун энг аввало нима керак? Албатта, қулай ва шинам уй-жой зарур. Шуни ҳисобга олиб, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасини 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади», деди давлатимиз раҳбари.
Ахборот хуружлари авж олаётган бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.
Бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш учун тузилган «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш» жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилади ва бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.
Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қопланади.
Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини тайёрлаб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади.
Кутубхона, «book cafe» ва китоб дўконлари очиб, китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга уч йилга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда бериш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг