Ўзбекистонда Ўқув марказлари уюшмаси ташкил этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда хорижий тил сертификатига эга ёшлар 600 мингдан ошди. Бу ҳақда Президентнинг ёшлар билан мулоқотида маълум қилинди.
Хорижий тил сертификатини олган ёшларга имтиҳон ва ўқиш харажатини қоплаш йўлга қўйилгани катта самара берди. Хусусан, хорижий тилларни мукаммал биладиган 72 мингта инструктор пайдо бўлди. Яратилган шароитлар ҳисобига хусусий ўқув марказларининг сони 3 карра кўпайиб, 38 мингдан ошди.
Мазкур йўналишдаги ёш тадбиркорлар Ўқув марказлари уюшмасини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан. Президентимиз буни қўллаб-қувватлади.
Эндиликда уюшмага аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.
Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг