Банклар жорий йилда 50 минг ёш тадбиркорга бизнес режа тайёрлашда кўмаклашиб, уларнинг харажатини қоплаб беради
Гарвард, Стэнфорд, Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёр.
Ёшлар ишлари агентлигига ушбу хорижий олийгоҳлар билан камида 40 минг ёшларни бизнесга ўргатадиган «Янги авлод тадбиркорлари» дастурини бошлаш топширилди.
Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.
Ҳар йили «Ёш тадбиркорлар» танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун «Yoshlar venchurs» жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.
Банклар биттадан консалтинг компания ташкил қилиб, жорий йилда 50 минг ёш тадбиркорга бизнес режа тайёрлашига кўмаклашиб, уларнинг харажатини қоплаб беради. Йирик савдо тармоқлари вакиллари ва малакали мутахассислар жалб қилиниб, камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади.
Шу билан бирга, 1 мартдан янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматларининг харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан қоплаб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг