Юрген Клопп «Реал Мадрид»ни бошқаришга рози
Германиялик мутахассис Юрген Клопп «Реал Мадрид»ни бошқаришга розилик билдирди. Бу ҳақда «El Nacional» нашри хабар тарқатди.
«Юрген Клопп «қироллик клуби»ни бошқаришга рози. Аммо у Флорентино Пересга бир нечта шарт қўйди», дейилади манба хабарида.
Маълум қилинишича, Клопп жамоани қабул қилиб олгач, «Реал Мадрид» Эдуарду Камавинга, Родриго ва Винисиус Жуниор билан хайрлашиши керак.
Шунингдек, мутахассис клубдан Алексис Мак Аллистер, Кристиан Ромеро ва Флориан Вирцни трансфер қилишни сўраган.
Маълумот учун, Мадрид клубининг амалдаги бош мураббийи Альваро Арбелоа билан шартнома мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг