Шавкат Мирзиёев Россияда жасорат кўрсатган юртдошимизни мукофотлади

21:29 23 Февраль 2026 Сиёсат
469 0

Маълумки, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги кўп қаватли уй деразасидан қулаган болани ўзбекистонлик мигрант Хайрулло Ибадуллаев қутқариб қолганди.

Юртдошимиз кўп қаватли уй деразасида осилиб турган болани кўргач, ойна остига яқинлашган ва кучсизланиш оқибатида боши билан пастга қулаган болакайни ҳавода илиб олишга улгурган. Юртдошимиз томонидан кўрилган биринчи тиббий ёрдам натижасида бола ҳаёти сақлаб қолинган. Мазкур қаҳрамонлик оқибатида юртдошимизнинг ўзи ҳам енгил жароҳатлар олган, унда жиддий шикастланиш қайд этилмаган.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Хайрулло Ибадуллаев томонидан кўрсатилган ушбу жасорат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эътироф этилди.

Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатган ва унинг ҳаётини сақлаб қолган, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун юртдошимиз Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевич «Жасорат» медали билан мукофотланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер