«FIFA Series» мусобақасининг бошланиш вақтлари маълум
Фото: ЎФА
Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган «FIFA Series» мусобақасининг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 27 март куни бўлиб ўтадиган Венесуэла терма жамоасига қарши ўйини ҳам, 30 март куни ташкил этиладиган Габон термасига қарши баҳси ҳам соат 19:00 да старт олади. Ҳар икки учрашув «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Венесуэла — Тринидад ва Тобаго, шунингдек, Габон — Тринидад ва Тобаго ўйинлари соат 15:00 да бошланади. Ҳар икки учрашувга «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг