Сурхондарёда итга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахс қамалди

15:47 22 Февраль 2026 Жамият
445 0

Видеодан кадр

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ит болаларининг қулоқларини юлиб олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди. вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ушбу йигит жазоланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, туманнинг Меҳнатобод маҳалласида яшовчи фуқаро О.Й. ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида итнинг 3 та боласига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб, уларнинг қулоқларини юлиб ташлагани акс этган видео материални жойлаштирган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юборилган.

Суд ҳукмига мувофиқ, йигитга нисбатан 10 кун маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер