Навоийда қарийб 20 минг доллар қалбаки пулларни сотмоқчи бўлганлар ушланди

11:42 22 Февраль 2026 Жамият
438 0

Видеодан кадр

Навоий шаҳарида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали мамлакатимизга олиб келинган қалбаки АҚШ доллари савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинган.

Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс ўзининг жиноий шериги бўлган – 1972 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи жиззахлик фуқаро билан ўзаро тил бириктирган. Улар 100 АҚШ доллари купюрадаги, қалбаки 19 900 АҚШ долларини харидорга 14 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

Ҳозирда осон бойлик орттиришни кўзлаган қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер