Жиззахда «Энергосавдо» филиали ходими пора билан ушланди

18:13 21 Февраль 2026 Жамият
625 0

Жиззах шаҳрида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолатини расмийлаштирмасликни ваъда қилган муҳандис ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқарма ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, «Энергосавдо» филиали Жиззах шаҳар бўлими ходими Э.М. «С.М.» оилавий корхонасининг ишлаб чиқариш цехида электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига корхона раҳбаридан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер