Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 410 тага етди

17:23 21 Февраль 2026 Иқтисодиёт
736 0

2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида жами 410 та корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мавжуд корхоналар соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • Савдо — 144 та;
  • Саноат — 89 та;
  • Қурилиш — 43 та;
  • Ахборот ва алоқа — 33 та;
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 23 та;
  • Ташиш ва сақлаш — 16 та;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 11 та;
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 5 та;
  • Бошқа турлар — 57 та.

Қўмита маълумотларига кўра, мавжуд корхоналардан 102 таси қўшма ва 308 таси хорижий корхоналардир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер