Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Эроннинг «Истиқлол Теҳрон» клуби бош мураббийи Рикарду Са Пинту истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
«Истиқлол» клуби асосий жамоамизда ишлаб келган Рикарду Са Пинту билан ҳамкорликни тугатганини маълум қилади.
«Истиқлол» собиқ бош мураббий жаноб Рикарду Са Пинтунинг меҳнатини юқори баҳолайди ва унга омад тилайди», — деб ёзилади клуб баёнотида.
Форс матбуотида ушбу қарор қабул қилинишига «Истиқлол»нинг Осиё чемпионлар лигаси–2 турниридан чиқиб кетгани сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Маълумот учун, ушбу жамоада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматов тўп суриб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг