Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий корхоналарнинг сони қанча?
2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг яхши кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилиб, пойтахтда 11 684 тани ташкил қилган. Ундан кейинги ўринларда 2 467 та корхона билан Тошкент вилояти иккинчи, 694 та корхона билан Самарқанд вилояти учинчи поғонада қайд этилган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида 632 та, Сурхондарё вилоятида 509 та, Андижон вилоятида 435 та, Бухоро вилоятида 379 та, Навоий вилоятида 310 та, Сирдарё вилоятида 288 та, Наманган вилоятида 266 та, Жиззах вилоятида 260 та, Қорақалпоғистон Республикаси 222 та, Хоразм вилоятида 200 та ҳамда Қашқадарё вилоятида 167 та чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар рўйхатга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг