Олий тоифали педагоглар учун ипотека кредити бошланғич тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб:
- камида 15 йил педагогик иш стажига ва олий малака тоифасига эга бўлган педагогларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари бошланғич бадалининг 25 фоизини қоплаб бериш учун давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.
Қарорга асосан:
- ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорларидан келиб чиқиб аниқланади;
- субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади ҳамда ушбу жараёндаги барча хизматлар бепул кўрсатилади;
- субсидия олиш учун келиб тушган аризалар «subsidiya.idm.uz» электрон платформаси орқали инсон омилисиз кўриб чиқилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали автоматик тарзда тўлаб берилади;
- мазкур субсидияларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан ҳар йили 200 млрд сўмгача маблағ йўналтирилади;
Шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланган тегишли Низомга асосан:
- субсидия ариза берувчининг рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади;
- педагоглар субсидия олиш учун давлат хизматидан фойдаланиш учун тегишли сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда ёки Давлат хизматлари марказига келган ҳолда Марказ ходими орқали тўлдириши мумкин;
- сўровномада кўрсатилган маълумотлар масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги бўйича автоматик равишда текширилади;
- баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, ариза берувчига субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги электрон ҚР-код қўйилган хабарнома бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПдаги шахсий манзилига юборилади;
- хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади ҳамда мазкур шартнома ва бошқа тегишли ҳужжатларни тижорат банкига тақдим қилади;
- тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг беш иш куни ичида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
- ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммаси ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорлари доирасида ажратиладиган ипотека кредити миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган уй-жой қийматининг 15 фоизи миқдорида аниқланади;
- ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг