Наманганда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Видеодан кадр
Наманган вилояти Чуст туман ҳокимининг ҳудуддаги МФЙлардан биридаги ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу мансабдор шахс 2022 йилда «Садача» кичик саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 43 сотих ер майдонининг 20 сотихини ҳокимиятдаги танишлари орқали 1982 йилда туғилган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг доллар талаб қилади.
Бироқ у олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ҳокимлик захирасидаги ерни ижарага бериш эвазига фуқародан 90 млн сўм талаб қилгани учун қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг