Шри-Ланкада қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

21:47 19 Февраль 2026 Жамият
411 0

Фото: «Дунё»

Шри-Ланкада ҳуқуқбузарлик содир этиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Шри-Ланкадаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. ёрдам сўраб мурожаат йўллаган.

Элчихона дипломатлари мазкур мурожаатни назоратга олиб, Шри-Ланка Миграция бошқармаси мутасаддилари билан ҳамюртимиз содир этган ҳуқуқбузарлик юзасидан мулоқот олиб борган.

Аниқланишича, ватандошимиз Шри-Ланкага туристик виза асосида борган ва кафелардан бирида ишлаётган вақтида ушланган. Шри-Ланка қонунчилигига мувофиқ, туристик виза асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқлангани сабабли у вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Шри-Ланка Миграция бошқармаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳамюртимиз «SriLankan» Аирлинес самолёти орқали «Коломбо – Куала-Лумпур – Тошкент» йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер