Тошкентда таровеҳ намози вақтида айрим кўчалар ёпилади
Тошкент шаҳрида Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, бугун, 18 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.
Мирзо Улуғбек туманида:
• Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Бектемир туманида:
• Алибек масжиди — Мухтор Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Яшнобод туманида:
• Исломота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
• Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Миробод туманида:
• Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
• Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ — Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Сергели туманида:
• Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
• Нўғай қўрғон масжиди — Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан — С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.
Яккасарой туманида:
• Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
• Яккасарой масжиди — Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғубўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
• Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Янгиҳаёт туманида:
• Ниёзмат ота масжиди — ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.
Шайхонтоҳур туманида:
• Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
• Камолон масжиди — Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Олмазор туманида:
• Ҳазрати имом масжиди — Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой — Абдулла Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
• Исломобод масжиди — КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
• Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Юнусобод тумани бўйича:
• Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Учтепа туманида:
• Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
• Хазрати Али масжиди — Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
Чилонзор туманида:
• Новза масжиди — Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.
• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгаллиота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
• Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг