Зеленский АҚШни Киевга босим ўтказишда айблади

15:41 18 Февраль 2026 Дунё
530 0

Бугун, 18 февраль куни Женевада Украина, Россия ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокараларнинг иккинчи куни давом этмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский музокаралар давомида Вашингтоннинг позициясини кескин танқид қилди.

«АҚШ президенти Дональд Трамп Россиядан эмас, асосан Украинадан имтиёзлар талаб қилмоқда. Бу адолатсизлик. Умид қиламанки, бу шунчаки тактика, якуний қарор эмас», — деган Украина раҳбари.

Зеленский, шунингдек, украиналиклар Россия томонидан ҳарбий йўл билан эгаллаб олинмаган Донбасс ҳудудларини қайтариб беришни назарда тутадиган ҳар қандай режа референдумда рад этилишини ҳам қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер