Биологик фаол қўшимча ва дори воситалари ишлаб чиқарган яширин цех фош қилинди

17:32 17 Февраль 2026 Жамият
406 0

Тошкент шаҳрида биологик фаол қўшимча ва дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, 3 нафар фуқаро Чилонзор тумани, 9-мавзедаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, «Э.Л.» МЧЖнинг товар белгисидан фойдаланиб, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқараётганликлари маълум бўлган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу яширин цехдан 3 минг 300 дона қалбаки биологик фаол қўшимча ва 3 минг 420 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер