2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди

13:09 17 Февраль 2026 Жамият
1038 0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026, ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

Закот нисоби — 100 миллион сўм ва ундан ортиқ пул ва моли борлар 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000 (юз миллион) сўм деб белгиланган.

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

  • 2 кг буғдой ёки унинг қиймати –12 000 сўм
  • 4 кг арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
  • 2 кг майиздан –110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
  • 4 кг хурмодан –200 000 (Икки юз минг) сўм.

Фитр садақасини Рамазон ҳайити ўқилгунга қадар бериш керак бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади.

Кимда камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000 (юз миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер