Навоий вилоятига хорижий давлатлардан сут ва гўшт йўналишидаги зотли туя ва отлар олиб келинади
Иллюстратив фото
«2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–58-сон, 11.02.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2026 йилда Навоий вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, лойиҳавий ёндашув асосида ихтисослашувни чуқурлаштириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган:
Жумладан:
- «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» мақоми берилган 8 та қишлоқ туманидан танлаб олинган 16 та маҳаллада шаҳар муҳити ва қулай яшаш шароитлари яратилади;
- оғир тоифадаги Конимех ва Навбаҳор туманлари ҳамда камбағаллик даражаси юқори бўлган 12 та оғир тоифадаги маҳаллада аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратишга қаратилган комплекс инфратузилмавий ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади;
- вилоятдаги 40 та маҳаллани ихтисослаштириш учун ушбу маҳаллаларга 60 та тик қудуқ қазиш, трансформатор ўрнатиш, электр тармоғи тортиш ва суғориш тармоқларини бетонлаш тадбирлари амалга оширилади.
Шунингдек, 2026–2027 йилларда Навоий вилоятида туячилик ва йилқичилик тармоғини ривожлантириш мақсадида хорижий давлатлардан сут ва гўшт йўналишидаги зотли туя ва отлар олиб келинади.
Бундан ташқари, грант маблағларини жалб этган ҳолда аҳоли ва чорвачилик хўжаликларидаги мавжуд майда шохли моллар 2026–2027 йиллар давомида тўлиқ идентификация қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг