Ўтган йилда Ўзбекистонда қарийб 2 млн тонна узум етиштирилди
2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 983 039 тонна узум етиштирилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ўтган йилда етиштирилган узум ҳажмини ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг яхши кўрсаткич Самарқанд вилоятида кузатилиб, йил давомида вилоятда 696 952 тонна узум етиштирилган. Ундан кейинги ўринларда 241 389 тонна кўрсаткич билан Бухоро вилояти иккинчи, 229 063 тонна билан Фарғона вилояти учинчи поғонада қайд этилган.
Шунингдек, 2025 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида 16 236 тонна, Андижон вилоятида 92 057 тонна, Жиззах вилоятида 38 374 тонна, Қашқадарё вилоятида 131 708 тонна, Навоий вилоятида 99 389 тонна, Наманган вилоятида 167 333 тонна, Сурхондарё вилоятида 94 443 тонна, Сирдарё вилоятида 18 681 тонна, Тошкент вилоятида 102 198 тонна, Хоразм вилоятида 55 079 тонна ҳамда Тошкент шаҳрида 137 тонна узум етиштирилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 7,6 фоизга ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг