Фарғонада тадбиркорнинг уяли алоқа воситаларини талон-торож қилган шахс фош қилинди

15:35 15 Февраль 2026 Жамият
569 0

Бағдод туманида тадбиркорнинг уяли алоқа воситаларини ўзлаштирган менежер фош қилинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро Б.А. «Т.» МЧЖнинг туманида савдо шохобчаси менежери вазифасида ишлаб келиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 170 миллион сўмлик 6 турдаги 13 дона смартфон уяли алоқа воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилгани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер