Кимё, география ва математика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари қачон ўтказилиши айтилди
Кимё, география ва математика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2026 йил 21-22 февраль (шанба, якшанба), 28 февраль, 1-2 март (шанба, якшанба, душанба) ва 7 март (шанба) кунлари ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълум қилди.
Тест синовларида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» веб-сайтидаги «Менинг аризаларим» бўлими орқали юклаб олишлари мумкин бўлади. Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтда рухсатномада кўрсатилган манзилга етиб келишлари сўралади.
Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш вақтлари:
21-22 февраль кунлари:
- 1-смена: 07:00– 08:30;
- 2-смена: 13:00 – 14:30.
28 февраль, 1-2 ва 7 март кунлари:
- 1-смена: 07:00– 08:30;
- 2-смена: 12:30 – 14:00.
Шунингдек, талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан киритилади. Юқорида кунлар ва сменалар кесимида кўрсатилган вақтдан кечиккан талабгорлар тест синовига киритилмайди ва улар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг