Устамалар белгилашда инобатга олинадиган фан олимпиадалари, кўрик – танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати тасдиқланди

19:18 14 Февраль 2026 Жамият
538 0

Устамалар белгилашда инобатга олинадиган фан олимпиадалари, кўрик – танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақида таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 30 январдаги 35-сон буйруғига илова сифатида 2026-2027 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар белгилашда ўқувчиларининг иштироки натижалари инобатга олинадиган фан олимпиадалари, кўрик – танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати тасдиқланган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 1-банди 2-позицияси бўйича баҳолашда инобатга олинади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер