Reuters: АҚШ Қуролли кучлари Эронга қарши узоқ муддатли операцияга тайёргарлик кўрмоқда

15:51 14 Февраль 2026 Дунё
636 0

Reuters агентлиги хабарига кўра, АҚШ Қуролли кучлари Эронга қарши бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрмоқда.

Номи ошкор этилмаган америкалик амалдорлар таъкидлашича, 2025 йил июнь ойида амалга оширилган операциядан кўра мураккаброқ ва кенг қамровли режалар аллақачон ишлаб чиқилган.

Маълумотларга кўра, эҳтимолий зарбалар нафақат Эроннинг ядровий инфратузилмасига, балки давлат муассасалари ва хавфсизликни таъминловчи идораларга ҳам қаратилган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Вашингтон Теҳрон томонидан жавоб зарбалари берилиши эҳтимолини ҳам ҳисобга олмоқда. Бу эса минтақада кенг кўламли можаро хавфини ошириши мумкин.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокараларни ўзи истаган муддатгача давом эттиришга тайёр эканини билдирган эди.

«Мен улар билан истаганимча гаплашаман ва келишувга эриша оламизми-йўқми — кўрамиз», — деган эди Америка раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер