Андижонда январь ойида газ ўғирлаш билан боғлиқ 480 та ҳолат қайд этилди

15:05 13 Февраль 2026 Жамият
273 0

Андижон вилоятида январь ойида аҳоли истеъмолчилари орасида 480 та табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълумот берди.

Унда айтилишича, 2025 йилнинг январь ойида маҳалла газчилари томонидан 480 та табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича тегишли тартибда далолатномалар тузилган.

Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга нисбатан 2 млн 588 минг 800 метр³ ва 4 млрд 981 млн 430 минг сўмлик газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

«Мазкур истеъмолчилар орасида газ ҳисоблагични ечган, тармоққа ноқонуний уланиш, ҳисоблагичдан ташқари уланиш ва унга ташқи таъсир ўтказиш каби ҳолатлар қайд этилган ва истеъмолчиларга нисбатан далолатномалар расмийлаштирилган», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер