Россия армиясида қайси мамлакат фуқаролари жанг қилмоқда?
Кения Россияни ўз фуқароларини урушга ёллашда айбламоқда. Кения ташқи ишлар вазири Мусалия Мудавади келаси ой Москвага бориб, ушбу амалиётга чек қўйиш ниятида эканини маълум қилди.
Кения ташқи ишлар вазири ўринбосари Корир СингʼОэй AFP агентлигига берган баёнотида кенияликлар Россия армиясига жалб этилаётганини билдириб, «бу одамлар тўп ўқи учун гўшт сифатида ишлатилмоқда», дея таъкидлади.
Сўнгги икки ой ичида 30 нафардан ортиқ кениялик Россиядан қайтарилган, мамлакат ичида эса бир нечта ёллаш агентликлари ёпилган. Шунингдек, Мудавади Украинада асирликда қолган ватандошларини озод этиш масаласини ҳам кўтармоқчи.
AFP эълон қилган суриштирувда африкаликларни Россия армиясига ёллаш бўйича кенг қамровли алдаш тизими тасвирланган. Унга кўра, ҳарбий тажрибаси йўқ шахслар рус тилида тузилган, мазмуни тушунарсиз «иш шартномаси»ни имзолашга кўндирилиб, кейин уруш ҳудудига юборилган. Украина маълумотларига кўра, Россия армияси сафида Африканинг 36 давлатидан 1436 нафар аниқланган жангчи бор.
Бундай ҳолатлар фақат Кения билан чекланмайди. Жанубий Африка ўз фуқароларининг Донбассда ёлланма жангчи сифатида қолиб кетганини маълум қилган. Украина томони Россия сафида 150 нафардан ортиқ хитойлик ҳам жанг қилаётганини билдирган. Непал, Ҳиндистон, Бангладеш ва Шри-Ланка фуқаролари ҳам иш ваъдалари билан ёлланиб, Украинага юборилгани айтилмоқда. Куба ёллаш тармоғини тугатган, Ироқ ҳукумати эса бундай фаолиятга қарши чиққан.
Шунингдек, Сурия ва Сербиядан ҳам ёлланма жангчилар аниқлангани ҳақида хабарлар бор. Марказий Осиё давлатларидан — Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқаролари ҳам ёллаш ёки босимга учрагани ҳақида маълумотлар тез-тез учрамоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг