Трамп Нетаньяҳу билан учрашувдан сўнг: АҚШ Эрон билан музокаралар давом эттиради

10:15 12 Февраль 2026 Дунё
492 0

Дональд Трамп Оқ уйда Биньямин Нетаньяҳу билан ўтказган учрашувидан сўнг АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттириш тарафдори эканини билдирди.

Америка раҳбарига кўра, музокаралардан мақсад — Теҳроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш имконияти бор-йўқлигини аниқлашдир.

«Мен ҳозиргина Исроил бош вазири Нетаньяҳу ва унинг делегацияси билан учрашувни якунладим. Аниқ натижаларга эришмадик, аммо мен Эрон билан музокаралар давом этиши шартлигини таъкидладим — келишувга эришиш мумкинми-йўқми, шуни билиш керак. Бош вазирга айтиб қўйдим: агар келишувга эришилса, бу афзал бўларди», — деб ёзди Трамп Трамп Truth ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, у акс ҳолда «якуний натижа қандай бўлишини тушунишга тўғри келади», деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ядровий дастури атрофидаги инқирозни ҳал этиш бўйича АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи 6 февраль куни Ўмонда бўлиб ўтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер