«Биринчи марта эшитяпман». Зеленский сайлов ва референдум ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

10:08 12 Февраль 2026 Дунё
462 0

Владимир Зеленский Украинада 24 февраль куни президентлик сайлови ва референдум эълон қилиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда у «Суспiльне» нашрига берган изоҳида маълум қилди.

Украина раҳбари мазкур хабарни шарҳлар экан, бу каби маълумотни илк бор Financial Times нашридан эшитганини айтди.

«Буни биринчи марта, эҳтимол, Financial Timesʼдан эшитдим. Ҳозир эса иккинчи марта сиздан эшитяпман. Мен сайловлар ҳақида кўп бор айтганман — биз барча тегишли хавфсизлик кафолатлари таъминланган тақдирдагина сайловларга ўтамиз», — деди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, сайлов мавзусини Украина эмас, балки мамлакат иттифоқчилари кўтармоқда. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина овоз беришга тайёр, аммо асосий тўсиқ — хавфсизлик билан боғлиқ вазият.

«Бу жуда оддий: отишма тўхтатилсин — сайловлар ўтказилади. Бизнинг делегация менинг позициямни билади, у аниқ ва равшан. Улар буни етказишган. Америка ҳамкорлари таклиф этадиган ҳар қандай график билан ишлашга тайёрмиз. Аммо агар референдум масаласи кўтарилаётган бўлса, мен аввал ҳам айтганман — бунинг учун отишмани тўхтатиш бўйича аниқ тушунча бўлиши керак. Чунки референдум ҳам тузилиши жиҳатидан сайлов каби жараёндир», — деди у 15 май санаси муҳокама қилингани номаълум мавзу ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Шунингдек, Зеленский Вашингтон Киевга хавфсизлик кафолатларидан воз кечиш билан таҳдид қилаётгани ҳақидаги гап-сўзларни ҳам рад этди. Унинг айтишича, АҚШ хавфсизлик кафолатларини сайлов масаласи билан боғламаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер