Сирдарёда «Телефонсиз мактаб» лойиҳаси жорий этилмоқда
Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги 1-сонли умумтаълим мактабларида «Телефонсиз мактаб» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур ташаббус келгусида вилоятдаги барча умумтаълим муассасаларида босқичма-босқич жорий этилиши режалаштирилган.
— «Телефонсиз мактаб» лойиҳаси ота-оналар билан маслаҳатлашилган ҳолда татбиқ этилмоқда, — дейди Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даврон Исаков. — Ўқувчиларнинг дарс жараёнида телефон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи мактаблардаги ота-оналар қўмиталари йиғилишларида муҳокама қилинмоқда. Йиғилишларда телефондан ортиқча фойдаланишнинг болалар ўқиши, тарбияси ва соғлиғига салбий таъсири ҳақида видеороликлар намойиш этилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, болаларни телефонга қарамликдан асраш, китобхонликни рағбатлантириш, жонли мулоқот ва спорт машғулотларига қизиқишни ошириш мақсадида ота-оналар билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, лойиҳа жорий этилган мактабларда ижобий натижалар кузатилмоқда. Хусусан, ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш кўрсаткичлари яхшиланиб, фан тўгараклари ва қўшимча машғулотлардаги фаоллиги ортиб бормоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган йили Сирдарё вилояти битирувчиларининг 30 фоизи давлат олий таълим муассасалари талабаси бўлган ва вилоят ушбу кўрсаткич бўйича республикада 4-ўринни эгаллаган. Ҳозирги кунда вилоятдаги 313 та мактабда 156 784 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг