«Оғир» маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини ишга тушириш учун 110 млн доллар ажратилади
«Оғир» маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш орқали камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 09.02.2026 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, «Оғир» маҳаллаларга даромад келтирадиган актив сифатида 300–500 кВт соат қувватдаги кичик қуёш электр станцияларини ишга тушириш ҳамда мазкур лойиҳани молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 110 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилган.
Мазкур қарорга кўра, 1 ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси киритилиши белгиланган:
- кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳалаштириш, давлат экспертизасидан ўтказиш, тендер асосида пудрат ташкилотини аниқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш;
- кичик қуёш электр станцияларини фойдаланишга қабул қилиш ҳамда бошқариш;
- кичик қуёш электр станцияларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг