Боғча ва мактабларнинг бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида боғча ташкил этишга рухсат берилади
Боғча ва мактабларнинг бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида боғча ташкил этишга рухсат берилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги имтиёзлар жорий этилади:
а) боғча ва мактабларнинг (махсус боғча, мактаб ва мактаб-интернетлардан ташқари) бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуйидаги қўшимча имтиёз ва шартларда боғча ташкил этишга рухсат берилади:
- ижара тўловлари 30 йил муддат давомида ундирилмайди ва ушбу муддат тугагандан сўнг мазкур боғча давлат балансига топширилади;
- ҳар бир бола давлат боғчаларининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатнинг 50 фоизи миқдорида электрон давомат асосида давлат-хусусий шериклик битими амал қилиш муддат давомида субсидия берилади. Бунда мазкур имтиёз қамров даражаси 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда 2024 йилдан бошлаб ташкил этилаётган нодавлат боғчаларга ҳам татбиқ этилади;
б) ушбу туман (шаҳар)лардаги боғча ва мактабларининг бўш ер майдонларидан бошқа жойларда қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган нодавлат боғчаларни ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларига:
- 7 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 5 миллиард сўмгача кредит маблағлари боғчани 18 ойгача бўлган муддатда қуриш шарти билан берилади;
- ер участкалари белгиланган тартибда аукцион орқали ажратилади. Бунда ҳокимликлар томонидан, ҳар йили 1 апрелга қадар ер участкалари рўйхати эълон қилиб борилади;
- нодавлат боғча фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг тарбиячиларга ойлик иш ҳақи тўлаш харажатлари давлат боғчаларидаги тарбиячилар учун белгиланган миқдорда уч йил давомида электрон давомат асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Маълумот учун, «б» банддаги имтиёзлар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг