Ургутдаги хонадонлардан бирида «ҳужра» ташкил қилган шахс фош қилинди
Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати фош қилинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, «ҳужра» ташкил қилганлиги ҳолати фош этилган.
Маълумотларга кўра, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва тегишли рухсатнома олмаган ушбу шахс моддий манфаатдорлик эвазига, 2011-2016 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар ўғил болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланиб келган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни диний ўқуви етарли бўлмаган шахслар қўлига топшириб, уларнинг келажагини шубҳа остида қолдирманг. Бундай ҳаракатлар келгусида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг