Германияда ноқулай об-ҳаво сабаб рейслар ва поездлар қатнови бекор қилинмоқда

13:11 07 Февраль 2026 Дунё
799 0

Германияда ноқулай об-ҳаво, хусусан музлик ва қор ёғиши оқибатида ҳаво ва темирйўл қатновларида жиддий узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақида «BILD» нашри хабар берди.

Унда айтилишича, қатновларнинг оммавий бекор қилиниши нафақат маҳаллий аҳоли вакилларига, балки мамлакат ҳукумати аъзолари фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, Германия маданият вазири Вольфрам Ваймер кеча, 6 февраль куни Франкфуртдан Берлинга уча олмаган. У ўша куни аэропорт меҳмонхонасида тунаган. Бироқ, эрталаб режалаштирилган захира рейс ҳам бекор қилинган. Натижада вазир Берлинга поезд орқали йўл олишга мажбур бўлган.

Шунингдек у, 12 февраль куни бошланиши режалаштирилган «Берлинале» халқаро кинофестивалининг ўтказилиши ҳам сўроқ остида эканини маълум қилган. Билдирилишича, турли давлатлардан кўплаб машҳур санъаткорлар Германия пойтахтига авиарейслар орқали етиб келиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво Германия канцлери Фридрих Мерцнинг режаларига ҳам таъсир кўрсатган. Бир неча соат давомида унинг Абу-Дабидан Берлинга учиши масаласи номаълумлигича қолган. Делегация ҳатто муқобил аэродромга қўниш вариантларини ҳам муҳокама қилган. Кейинчалик, Европа вақти билан соат 14:10 да ҳукуматга қарашли «Airbus» самолёти Берлинга учиши тасдиқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер