«Ал-Наср» клуби Роналдусиз ҳам ғалаба қозонди
Кеча, 6 февраль куни Саудия Арабистони Профессионал лигаси 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Ал-Наср» жамоаси ўз майдонида «Ал-Иттиҳод» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими анча ҳужумкор руҳда ўтди. Жамоалар умумий ҳисобда дарвозаларга 15 та зарба йўлладилар. Аммо ўйинда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида Садио Мане пеналтидан ҳисобни очди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган олтинчи дақиқада эса Анжело ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа марказий ўйин «Ал-Наср»нинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ўйинда қозонилган ғалабадан сўнг «Ал-Наср» клуби турнир жадвалида 49 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду клуб сиёсатига нисбатан норози бўлгани сабаб бу галги ўйинда ҳам майдонга тушмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг