7 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

16:04 06 Февраль 2026 Жамият
285 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 7 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ — 1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқ — 1 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер