Футболчилар ҳаммада имконият борлигини тушунишлари керак — Фабио Каннаваро
Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ўқув-машғулот йиғинининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Унинг таъкидлашича, мундиалда қатнашиш учун ҳаммада имконият мавжуд, фақат буни тушуниш ва ҳис қилиш керак.
«Бу йиғин мен ва штабим учун жуда муҳим эди. Сўнгги тўрт ой давомида ички чемпионатдаги кўплаб ўйинларни кузатдик. Жуда кўп футболчиларни кўрдик ва ушбу йиғин улар билан бевосита ишлаш имкониятини берди. Мен ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашдим, чунки уларнинг фикрини ҳам билишни истадим», дейди бош мураббий.
Италиялик мутахассис Дубайда ўтган йиғин футболчилар учун ҳам мураббийлар штаби учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлганини қайд этди.
«Олдимизда Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги борлигини, демак, ҳамма тайёр бўлиши кераклигини таъкидладим. Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми эканини ҳис қилиши зарур. Футболда ҳамма нарса тез ўзгаради, жароҳатлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ҳаммада имконият борлигини тушунишлари керак. Менимча, мазкур йиғин футболчилар учун жуда фойдали бўлди», эди Каннаваро.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро жамоаси Дубай йиғини доирасида жорий йилнинг 26 январь куни Хитойга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 30 январь куни Арманистоннинг «Урарту» клубини 4:2 ҳисобида енгди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг