Андижонда солиқ органи мансабдори 30 млн сўм жаримага тортилди
Андижон шаҳрида тадбиркорнинг фаолиятига тўсқинлик қилган солиқ органи мансабдор шахси 30 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.
Билдирилишича, Андижон шаҳрида фаолият юритувчи «А.Б.» МЧЖ раҳбари солиқ органи томонидан ўтказилган текширувдан ҳамда банкдаги ҳисобварақлари тўхтатиб турилганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Тадбиркорлик субъекти фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилиб, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чоралари қўлланилган. Тадбиркор томонидан талабномага жавоб берилганига қарамасдан, тадбиркорнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича чекловлар ўз вақтида бекор қилинмаган.
Аниқланишича, солиқ органи мансабдор шахси томонидан тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш ҳамда камерал солиқ текшируви ўтказиш тартибларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддаси ҳамда 241-3-моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг