Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Унда айтилишича, бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг Россия Федерациясига хизмат сафари доирасида 6 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилган.
Улар Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт орқали мамлакатимизга олиб келиниб, вақтинча Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Шундан сўнг, зарур ҳуқуқий ва тиббий текширувлар ўтказилгач, 5 нафар бола белгиланган тартибда ўз ота-оналарига топширилган. Яна 1 нафар бола эса марказ ходимлари ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига юборилиб, онасига топширилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг